26 Июл 2022 йил 437

Тухумфуруш фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Шўрчи туманида 2022 йил 7 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, Денов тумани “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, Л.Ситора  (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг аризасида, 2022 йил 27 март ва 2 апрель кунлари Шўрчи туманида яшовчи, Х.Бобомурод 193.000.000 (бир юз тўқсон уч минг) сўмлик тухум маҳсулотларини олиб, пулларини кейинчалик беришини ваъда қилиб, шундан 85.000.000 (саксон беш миллион) сўмини бериб қолган 108.000.000 (бир юз саккиз миллоин) сўм пулларини бермасдан ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, Х.Бобомурод, Қумқўрғон тумани “Оқсой” маҳалласида яшовчи, тадбиркор Т.Тулага 2021 йил ноябр ойида, тухум маҳсулотларини беришини ваъда қилиб, ундан 105.000.000 (бир юз беш миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. 7 июль куни Х.Бобомуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси  3-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech