28 Феврал 2025 йил
941
Тожикистон Республикасининг туризм етакчилари ва блогерлари Сурхондарёга ташриф буюришди
Президентимизнинг 2024-йил 16-декабрдаги "Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-439-сонли қарори ижросини таъминлаш, воҳамизнинг туризм салоҳиятини халқаро миқёсида тарғиб қилиш мақсадида Тожикистон Республикасининг етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари, туризм блогерлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Ташриф дастури доирасида қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, туризм объектларига саёҳатлар уюштирилди. Ўтказилган учрашувлар давомида, Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати йўналиши бўйича керакли маълумотлар бериб ўтилди.