21 Май 2022 йил
381
Тошкентлик қидирувдаги шахс Денов туманида қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил феврал ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” ва 28,211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи, Ж.Камрон (исм шариф ўзгартирилган) 6 май куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан, Денов туманида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати