9 Август 2022 йил 338

Тошкентга етказилиши керак бўлган бир юз эллик минг сўмлик “почта” гиёҳвандлик моддаси экан

Термиз шаҳрида 2022 йил 29 июль куни соат 00:10 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ва Термиз шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан шаҳарнинг “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳрида яшовчи, Д.Садр (исм шарифлр ўзгартирилган) таниши Музработ туманида яшовчи, Р.Рустамга Тошкент шаҳрида яшовчи, Дилшодга 150.000 (бир юз эллик минг) сўм пул эвазига почта тариқасида етказиши учун берганлиги аниқланиб, Р.Рустам бошқарувидаги Ларгус русумли, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, соф вазни 9,99 гр “марихуана” ва 7,24 гр “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуаль тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 29 июл куни Д.Садрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech