29 Октябр 2022 йил 389

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Биз тазйиқ ва зўравонликка  қаршимиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Азалдан  эркаклар ҳимоясида бўлган шарқ  аёлларининг қадр  қиммати ҳамиша эъзозда  бўлган.  Бироқ  сўнгги  пайтларда хотин-қизларни кучли  жинс  вакиллари  томонидан қадрсизлантириш  ҳолатлари  кузатилмоқда.

Бундай салбий  ҳолатларни  олдини олиш  мақсадида бугун  Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида хотин - қизлар маслаҳат кенгаши раиси ҳамда Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори  капитан С.Э.Алланазарова  ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз!” мавзусида  давра  суҳбати ташкил  этилди.

Ўтказилган давра суҳбатда филиал масъуллари ҳамда талаба - қизлар  иштирок  этишди.

Учрашувда сўз олганлар, хотин- қизларга нисбатан зўравонлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, гендер тенглик, аёллар ва эркаклар  ўртасида тенг ҳуқуқ ва имкониятлар тўғрисида фикр юритишди.

Text to speech