17 Март 2021 йил 626

Топшириқлар ижроси ўрганилди

Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 8-12 март кунлари Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиш аҳволи ўрганилди.
Ўрганишлар якуни бўйича Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.И.Икромов раислигида 15 март куни вилоят ИИБда йиғилиш ўтказди. Унда барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари ҳамда барча профилактика инспекторлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган айрим раҳбар ва ходимларнинг ҳисоботлари тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашган айрим ички ишлар ходимларига Ички ишлар вазири ўринбосарининг ташаккурномаси ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг пул ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech