Томорқадаги кўкат орасидаги “гиёҳ”...
Денов туманида 2021 йилнинг 19 май куни соат 19.00 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудуд тезкор бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Тотувлик” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ғ.Сафаралининг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасидаги кўкатлар орасига, 2 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ҳамда яшаш уйи ичидаги гилам остидан соф вазни 1,84 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 29 май куни Ғ.Сафаралига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати