20 Феврал 2025 йил 400

Томорқа — даромад манбаи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2025 йил 29-январ кунидаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон Фармони ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-330-сонли Қарорига мувофиқ Музработ тумани ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуров бошчилигида туманнинг “Орият”, “Дарбанд”, “Янгиер” ҳамда “Гулистон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар тажриба алмашиш, томорқадан мақсадли фойдаланиш орқали юқори даромад манбаига эга бўлишлари учун Қумқўрғон туманининг “Уяс” ҳамда “Янги авлод” маҳаллаларида яшаб томорқадан юқори даромад олаётган хонадонларда бўлишиб, томорқада ишлаш ҳамда даромадга эришиш тажрибаларини ўрганишди.

Шунингдек, ушбу фуқароларни доимий даромад манбаи яратиш мақсадида "Сайхунобод" ва "Уйчи" тажрибалари асосида тадбиркорликка жалб қилиш, фарзандларини тўгаракларга жалб қилиш бўйича маҳалла еттилиги ходимларига топшириқлар берилди.

Text to speech