Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиали талабалари билан “Раҳбар ва ёшлар учрашув”и ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-март кунидаги тегишли қўшма қарори Ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини олий таълим ташкилотларига бириктириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш мақсадида, 2025 йил 3 апрел куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида Сурхандарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали директори Фурқат Отамурадовлар иштирокида талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.
Ушбу тарғибот тадбирларида, Олий таълим
ташкилотлари талабаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талаба ёшларни маънавий
ва ахлоқий фазилатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, оммавий маданият
ҳамда ёд ва бузғунчи ғоялар таъсиридан сақлаш, бундан ташқари улар ортасида радикаллашув
ва бошқа салбий ҳолатлар ҳамда талаба ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тушунтиришлар олиб борилди.
Йиғлишда, вилоят ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масъул ходимлари томонидан,
келгусида Тиббиёт олийгоҳи талабалари томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар
ҳамда жиноят қурбонига айланиб қолмаслик, ҳуқуқбузарлик содир этмаслик тўғрисида
керакли тушунчалар берилди.
Тадбир сўнггида талаба ёшларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан ҳуқуқий билим ва кўникмалар берилди.