13 Май 2025 йил 414

Тошкент тиббиёт Академияси Термиз филиалида хорижлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташкил этилган учрашувда, Термиз шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходими катта сержант Сардор Эшқобилов, шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, профилактика инспектори катта лейтенант Муслим Қамариддинов ва Тошкент тиббиёт Академияси Термиз филиали маънавият бўлими бошлиғи Атхам Йўлдошев ҳамда бир юз эллик нафардан ортиқ хорижлик талаба йигит-қизлар иштирок этишди.

Тадбир давомида хориж давлатларидан мамлакатимизга келиб таҳсил олаётган талабаларга масъуллар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябр кунидаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, қарор асосида белгиланган талаблар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Учрашув якунида, чет эллик талабаларни қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech