27 Ноябр 2023 йил
1290
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида тарғибот учрашуви ўтказилди
Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, вилоят
прокуратураси ва Адлия бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент
тиббиёт академияси Термиз филиалида учрашув ташкил қилинди.
Мазкур учрашув "Биз коррупцияга қаршимиз!"
шиори остида ўказилиб, баҳс-мунозаларларга
бой бўлди.
Учрашув давомида Тошкент тиббиёт академияси Термиз
филиали талабалари ўз фикр мулоҳазаларини баён этди.
Шунингдек талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган
саволларига масуъллар томонидан жавоблар олишди.
Иштирокчилар "Биз коррупцияга
қаршимиз!" шиори остида талабалар томонидан яратилган санъат намуналари
билан яқиндан танишишди.