Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиалида Кибермаданиятни юксалтириш профилактик тарғибот ойлиги доирасида, тарғибот тадири ўтказилди.
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиалида Республика миқёсида ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш профилактик тарғибот” ойлиги доирасида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали профилактика инспектори катта лейтенант Муслимбек Қамариддинов, талабаларга мазкур йўналишдаги долзарб масалалар юзасидан батафсил тушунчалар беришди.
Мутахассислар кибержиноятларнинг турлари, уларнинг содир этилиш усуллари, интернетда учрайдиган фирибгарлик схемалари ҳамда улардан ҳимояланиш чораларига алоҳида тўхталиб ўтишди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик, шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, ишончсиз манбалардан дастур ва иловаларни юклаб олмаслик, пароллардан тўғри фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.