4 Ноябр 2025 йил 182

Тошкент давлат тиббиёт Университети Термиз филиалида “Кибер маданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрел кунидаги 153-сонли қарорига асосан Республика миқёсида 01 ноябр кунидан 30 ноябр кунига қадар "Кибер маданиятни юксалтириш" ойлиги оʻтказилмоқда

Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Муслимбек Қамариддинов ва филиал психологи Г.Ғозиевалар томонидан “Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали” Педиатрия факультетида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тарғибот тадбирлари давомида, талабаларнинг фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликлари, ўз шахсий маълумотлари ва банк пластик карталарини бегона шахсларга ва номаълум аккоунтларга улашиб, ушбу жиноят турларидан азият чекиб алданиб қолмасликлари юзасидан тегишли  тушунучалар берилиб, кибержиноят ва унинг турлари ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech