3 Ноябр 2025 йил 53

Тошкент давлат тиббиёт Университети Термиз филиалида “Кибер маданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрел кунидаги 153-сонли қарорига асосан Республика миқёсида 01 ноябр кунидан 30 ноябр кунига қадар "Кибер маданиятни юксалтириш" ойлиги ўтказилиши белгиланган.

Мазкур “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Муслимбек Қамариддинов томонидан “Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали”да тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тарғибот тадбири давомида, талабаларнинг киберфирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликлари, ўз шахсий маълумотлари ва банк пластик карталарини бегона шахсларга ва номаълум аккоунтларга улашиб, ушбу жиноят турларидан азият чекиб алданиб қолмасликлари юзасидан тегишли  тушунчалар берилиб, кибержиноят ва унинг турлари ҳақида керакли бўлган муҳим маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech