29 Апрел 2025 йил
254
“Этно шаҳарча” туризм мажмуасида байрам концерт тадбири ташкил этилди.
Ҳудудларнинг ўзига хос туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва сайёҳлар ташрифини янада ошириш мақсадида, Термиз шаҳар “Болажон боғи” ёнидадаги “Этно шаҳарча” туризм мажмуасида “Юлдуз билан саёҳат” лойиҳаси доирасида концерт дастури ташкил этилди. Тадбирда, таниқли эстрада ҳонандалари ва сўз усталари иштирок этишиб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашишди.
Ташкил этилган концерт дастурини Россия ва Тожикистон давлатларидан ташриф буюрган ҳорижий ва маҳаллий сайёҳлар ҳам томоша қилишиб маданий ҳордиқ чиқаришди. Сайёҳларнинг хавфсизлигини таминлаш борасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш боршқармаси ходимлари томонидан сифатли хизматлар кўрсатилди.