28 Июл 2025 йил 66

“Тўмарис издошлари” – жасорат ва маънавият мусобақаси

Ички ишлар органлари тизимида аёллар фаоллигини ошириш, уларнинг иродаси, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик руҳини янада кучайтириш мақсадида “Тўмарис издошлари” мусобоқаси ўтказилиб келинмоқда. "Ватан мехри юрагимда" шиори остида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган мусобақанинг вилоят босқичи ҳам юқори савияда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа буюк аждодимиз – жасорат тимсоли Тўмарис қаҳрамонлигига муносиб издошлардан бўлган бугунги замонавий аёлларимизнинг иқтидори, билими, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ва руҳий бардамлигини намоён этишга хизмат қилди.

Якунида белгиланган барча шартлар бўйича юқори натижаларни қайд этган иштирокчи республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ходималар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech