14 Апрел 2021 йил 537

Тилло занжир “кушандаси”га жиноят иши қўзғатилди

Ангор туманида 2021 йилнинг 28 март куни туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, Ш.М. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 25 март куни номаълум шахс ҳовлисидаги деворга ўрнатилган илгакка осиб қўйилган, 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик тилло занжирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни қўшни маҳаллада яшовчи, Р.Ш. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Хонадон эгаларининг бефарқлиги туфайли тилло занжирларни ўғирлаган Р.Ш.га нисбатан 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech