28 Апрел 2021 йил 518

Тилла занжир ўғирлаган аёл қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 1 апрель куни шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида яшовчи, И.С. исмли аёл Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 31 март куни тахминан соат 17.00 лар чамасида, номаълум шахс яшаш уйи ётоқхонасидан 1 дона нархи 6.000.000 (олти миллион) сўмлик 15 граммлик аёллар тилла занжирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз туманида яшовчи, М.А. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech