"Тил-миллат фахри" мавзусида давра суҳбати ўткизилди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Она
тили фан ойлиги” доирасида ҳамда "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг
35 йиллиги" муносабати билан "Тил-миллат фахри"- деб, номланган давра
суҳбати бўлиб ўди.
Тадбирни ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори, подполковник Б.Бўриев
очиб бериб, тилимизнинг тарихи, тилимизга бўлган буюк эҳтиром туйғуси ҳақида ўқувчи
ёшларга ўз фикрларини билдириб, тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни таништирди.
Тадбир давомида Термиз давлат университети доценти,
филология фанлари доктори Н.Йўлдошев ҳамда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш
ва малака ошириш марказининг Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш.Сатторовлар
миллий тилимиз юзасидан ўз фикр мулоҳазалари ҳамда тилни ривожлантириш борасида
қилинаётган ишлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Тадбир барча
йиғилганларда катта таассурот қолдирди.