Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А.С.Исмоиловнинг байрам табриги
Муҳтарам ва қадрли тиббиёт ходимлари!
Аввало Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда шифокор, деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча саломатлигимиз посбонларини касб байрамингиз- Тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклайман.
Мамлакатимизда кейинги йилларда инсон қадри улуғланиб, ҳар бир кишининг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таьминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар тиббиёт соҳасида ҳам ўз самараларини бермоқда. Янги Ўзбекистонда тиббиётнинг уч босқичли миллий модели – бирламчи тиббий-санитария, шошилинч тез тиббий ёрдам ҳамда ихтисослаштирилган тиббий хизмат тармоғи яратилгани, тиббий хизматларнинг сифати ошиб, янги замонавий йўналишлар, даволаш ва диагностика усуллари, ноёб илмий-амалий тажрибалар шакллангани ҳам бунга яққол далилдир.
Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган 2019-2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси бу соҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Шунга мувофиқ вилоятимизда ҳам янги тиббиёт муассасаларини барпо этиш, мавжудларини тубдан реконструкция қилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, тиббиёт ходимларининг касб малакаларини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Юрак қон-томир касалликларини ўзимизда даволаш, буйрак, жигар транслацияларини ўтказиш йўлга қўйилгани ҳам сўнгги йилларда «Барча ислоҳотлар инсон қадри учун!» деган эзгу тамойил ва соғлиқни сақлаш ходимларига кўрсатилаётган эьтиборнинг амалдаги самарасидир.
Азиз саломатлигимиз посбонлари!
Соҳада юз бераётган янгиланишлар асносида вилоят ички ишлар бошқармасининг тиббиёт бўлими, поликлиникаси ва Денов туманидаги филиали ҳам йилдан-йилга такомиллашиб, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатиш сифати оширилмоқда. Таъмирланиб, саломатлигимиз посбонлари учун барча шароит яратилмоқда.
Ўз ҳаёти ва умрини инсон саломатлиги ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қолиш йўлидаги ғоят масъулиятли ва шарафли касбга бахшида этган тиббиёт ходимлари шу жумладан, икки касбни бир масъулият билан олиб бораётган Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида хизмат қилаётган, ҳар қандай вазиятларда ҳам ходимлар саломатлигини асраш йўлида малакали тиббий хизмат кўрсатиб келаётган моҳир шифокорлар ва мутахассислар, соҳа фахрийлари ҳамда фидоийлари Сизларни яна бир бор вилоят ИИБ шахсий таркиби номидан касб байрамларингиз билан чин дилдан табриклаб, мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли ишларингизга улкан зафарлар, хонадонингизга файзу-барака тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли тиббиёт ходимлари!
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Исмоилов Абдувоҳид Саломович