8 Август 2022 йил 404

Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаш учун пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Қумқўрғон туманида 2022 йил 21 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан, Жарқўрғон туманида яшовчи, Р.Санобарнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, 27 июн куни туманнинг “Имомтепа” маҳалласида яшовчи, Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли диспансер шифокори Н.Нуриддин Р.Санобарни Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига фаррош вазифасига ишга қабул қилиш ваколатига кирмасада, ишга киритиб қўйишни ваъда бериб, Р.Санобардан 3.300.000 (уч миллион уч юз минг) сўм пулларни олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 21 июл куни Н.Нуриддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech