30 Июн 2020 йил 592

Тезлик-пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Денов туманида 2020 йил 26 июнь куни касалхона хабарига кўра, шу куни тахминан соат 00.10 лар чамасида, туманнинг “Мехнатобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-588 автомобиль йўлининг 11 километрида, туманнинг “Файзобод” маҳалласида яшовчи Н.Н. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи Ф.Р. исмли қизни туртиб юборган. Натижада Ф.Р. исмли қиз “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган. 26 июнь куни Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech