27 Июн 2020 йил 922

Тезлик оқибати

Денов туманида 2020 йилнинг 30 май куни тахминан соат 21.20 лар чамасида, туманнинг “Чағониён” маҳалласидан ўтувчи 4Р-108 автомобиль йўлининг 10 километрида, туманнинг “Жомий” маҳалласида яшовчи Д.Д. исмли аёл бошқарувидаги Нексия русумли автоуловини бошқариб келаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “Номозгоҳ” маҳалласида яшовчи М.К. бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли автоулови билан тўқнашган. Натижада ВАЗ-2106 автоулови ҳайдовчиси М.К. “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. 25 июнь куни Д.Д. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech