26 Июл 2021 йил 559

Термизлик икки йигит Жарқўрғонда бир бош қора мол ўғирлади

Жарқўрғон туманида 2021 йил 10 июль куни туманнинг “Олтинтепа” маҳалласида яшовчи, У.Соат туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 26 июнь кунидан 27 июнь кунига ўтар кечаси “Амузанг” ирригация тизимига қарашли ерда боғланиб турган нархи 7.000.000 (етти миллион) сўмлик 1 бош қорамолини ноъмалум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар оргналари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласида яшовчилар, Т.Одил ва Т.Юнуслар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил сифатида бир бош қора мол олинган. 21 июль куни Т.Одил ва Т.Юнусларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech