27 Август 2021 йил
469
Термизлик безориларга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 25 июль куни соат 18.00 ларда, шаҳарнинг “Кокилдорота” маҳалласида яшовчилар, А.Жуманазар, А.Абдулатиф, А.Рашид ва А.Жамшидлар биргалашиб, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида жойлашган Маъсулияти чекланган жамият биноси ёнида, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Т.Жалолиддинни ўзаро жанжал сабабли тош, темир трубалар билан дуч келган жойларига уриб тан жароҳати етказишган. Натижада, 14 август куни А.Жуманазар, А.Абдулатиф, А.Рашид ва А.Жамшидларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати