6 Июн 2022 йил 290

Термизда яширинган қочоқ қўлга олинди

Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласида яшовчи Э.Ф. 2022 йил май ойида, ЎзР ЖКнинг 167-м. 2-қ ”а” банди ва 228-м. 2-қ. “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочишга уринади. Шу боис, Э.Ф.га ТИИБ ТБ томонидан қидирув эълон қилинади ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” тайинланади. Кўп ўтмай, жорий йилнинг  20 май куни Э.Ф.нинг Термиз шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ТИИБ ЖҚБ  М.Ишқараев,  Ш.Холмўминов ва туман прокуратураси Р.Рахмоновлар томонидан аниқланиб ушланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech