29 Сентябр 2021 йил 405

Термизда яшаш уйидан ўғирланган телефон ўғриси қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йил 18 сентябрь куни, шаҳарнинг “Темирйулчи” маҳалласида яшовчи, Н.Дилфуза шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 17 сентябрдан 18 сентябрга ўтар кечаси соат 02.30 ларда номаълум шахс яшаш уйида турган 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик “Хонр-10” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Сариосиё туманида яшовчи, Ж.Элдор содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 20 сентябрь куни Ж.Элдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech