7 Октябр 2021 йил
397
Термизда телефон ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 26 сентябрь куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Термиз туманида яшовчи, Б.Гулсин жорий йил 4 август куни соат 13.30 ларда, шаҳарнинг “Эски шаҳар” маҳалласи ҳудудида жойлашган, малака ошириш ўқув хонасида турган, Термиз шаҳрида яшовчи, К.Жамилага тегишли бўлган 1.000.000 (бир миллион) сўмлик “RedMI Pro 6” русумли телефон аппаратини ўғирлаб олганлиги аниқланган. 26 сентябрь куни Б.Гулсинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати