Термизда талабанинг пул ва телефонлари ўғирланди
Термиз шаҳрида 2021 йил 12 октябрь куни, шаҳарнинг “Чегара” маҳалласида яшовчи, шаҳардаги коллеж талабаси, Р.Камол (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 24 сентябрь куни уйидан 1 дона 600.000 (олти юз минг) сўмлик “Артел” русумли ва 1 дона 500.000 (беш юз минг) сўмлик “Samsung J-2” русумли телефонларини ҳамда 500.000 (беш юз минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни, Денов туманида яшовчи, Ч.Даврон ўғирлаб кетганлиги аниқланган ва ашёвий далил олинган. 21 октябрь куни Ч.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати