24 Октябр 2024 йил 461

Термизда катта ҳажмли ва оғир вазнли юк автомашиналарининг ҳаракати назорат қилинмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва вилоят Автомобил йўлларидан фойдаланиш бош бошқармаси ҳамкорлигида Термиз шаҳридан ўтувчи М39 автомобил йўлининг 1457 километрида кўчма тарози ўрнатилиб, автотранспорт воситаларининг ўқларига тушувчи рухсат этилган оғирлиги ўлчанмоқда.

Рейд жараёнида белгиланган меъёрдан ортиқ вазндаги юк ташиётган транспорт воситалари аниқланиб, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилмоқда.

Text to speech