7 Март 2023 йил 593

Термизда "Хавфсиз ҳаёт учун" шиори остида марафон бўлиб ўтди

Ички ишлар вазирининг 2023 йил 28 февраль кунидаги “Хавфсиз ҳаёт учун” шиори остидаги марафонини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳри бўйлаб югуриш марафони ўтказилди. Эрталаб соат 08:00 да старт олган марафонда вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Маданият ва туризм бошқармалари, мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари, кенг жамоатчилик ва спортчи ёшлар иштирок этди.

Тадбир ўтказиладиган ҳудудларда турли плакат ва баннерлар, шарлар ва байроқлар билан безатилиб, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида зарар кўрган транспорт воситалари автокарвони ҳам ташкил этилди.

 Сурхон спорт мажмуаси олдига саф тортган марафон иштирокчилари финиш чизиғи сари йўл олдилар. Уларни холисона баҳолаш учун эса вилоят спорт бошқармасининг малакали ҳакамлар ҳайъати кузатиб боришди.

Финиш чизиғи жойлашган Термиз шаҳар “Болажон” боғи олд томони йўлнинг икки томонида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия бошқармаси ҳамда бошқа куч тузилмаларининг ҳарбий техникалари саф тортди. Иштирокчилар финишга етиб келишгач, ғолиблар аниқланди. Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисми бошланди.

Унда санъаткорларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди. Тадбир ниҳоясида марафон ғолиблари тантанали равишда тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech