28 Апрел 2022 йил 372

Термизда “GM Uzbekistan” АЖдан Кобалт автоуловни навбатсиз чиқариб беришни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2022 йил 11 апрел куни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг “Мангузар” маҳалласида яшовчи, С.Сухайл (исм шарифлар ўзгартирилган) 2021 йил сентябр ойида, таниши шаҳарнинг “Меҳрабод” маҳалласида яшовчи, К.Элбекнинг ишончига кириб, унга “GM Uzbekistan” АЖда ишлаб чиқарилаётган “Кобалт” русумли автомашинасини танишлари орқали 1 ой ичида навбатсиз чиқариб беришини” ваъда қилиб, ундан 90.000.000 (тўқсон миллион) сўм пулларни олиб, ушбу пуллардан 7 000 000 (етти миллион) сўм пулларни қайтариб, қолган 83.000.000 (саксон уч миллион) сўм пулларни ўзининг шаҳсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 11 апрел куни С.Сухайлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech