5 Ноябр 2021 йил
508
Термизда фирибгар саккиз юз миллионни ухлатиб кетди
Термиз шаҳрида 2021 йил 20 октябрь куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласида яшовчи, М.Чори (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасида, таниши шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласида яшовчи, Ф.Воҳид 2019 йил май ойида, қурилиш маҳсулоти етказиб бериш учун 800.000.000 (саккиз юз миллион) сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 20 октябрь куни Ф.Воҳидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати