Термизда, 14 январ Ватан ҳимоячилари куни кўтаринки руҳда ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14- январь Ватан ҳимоячилари куни Сурхондарё вилоятида ҳам катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Бугун Термиз шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюришди.
Тадбир иштирокчилари ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этишди.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқтартибот органларининг тантанали юриши ҳамда қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар паради ўтказилиб, байрам иштирокчиларининг Ватанга бўлган муҳаббатини янада оширди.
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари воҳамизнинг бошқа жойларида ҳам кўтаринги кайфиятда ўтказилиши давом этмоқда.