8 Октябр 2024 йил
418
Термиз туманидаги пробация назорати остидаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан янгича тизимда ишлаш
бўйича берган топшириқларига асосан ёшларнинг муаммоларини тинглаш, таклиф ва ташаббусларини
ўрганиш ҳамда уларга кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга
оширилмоқда.
Бугун Термиз тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўктам Мустафоқулов
Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда бугунги
кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталинди.
Ҳар бир ёшнинг муаммоларини ҳал этиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш
борасида зарур чоралар кўрилишини таъкидлади.
Хусусан,
бугунги учрашувда ҳам ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг масалаларини ҳал
этиш, ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, ҳаётда ўз йўлларини топишларига кўмаклашиш
борасида мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди, шунингдек, якунда ёшларнинг
бир қанчаси ишга жойлаштирилди.