1 Апрел 2024 йил 378

Термиз туманидаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали уларга касб-ҳунар ўргатиш мақсад қилинган.

Республикамизда бугунги кунда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни касб-ҳунарли қилиш, муаммоларига ижобий ечим излаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу эса келажакда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилиши билан бирга уларнинг келажакда, ўз танлаган касб-ҳунар эгаси бўлиши, маънавий дунёқарашининг юксалишига хизмат қилади.

Шу муносабат билан ҳозирги кунда ҳар бир ёш ўзларини қизиқтирган соҳа вакили бўлиши йўлида оталиққа олинган.

Оталиққа олинган ёшлар учун турли маданий ва маърифий  тадбирлар, учрашувлар, сайёр қабуллар ҳамда саёҳатлар уюштирилмоқда. Бунинг биргина мисоли сифатида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқовга Термиз туманидаги “Нурафшон”, “Учқизил” ҳамда “Янги ҳаёт” маҳаллаларидан бириктирилган 100 нафар ёшлар учун учрашув ташкил қилинди.

2024 йилнинг 29 март куни навбатдаги учрашув Термиз туманининг Маданият уйида бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ ҳамда маҳалла фаоллари шу билан бирга туман меҳнат бандликка кўмаклашувчи марказнинг мутахассислари иштирок этди. Бахтиёр Иноқов ўзига бириктирилган ёшларни муаммоларини ўрганиш мақсадида, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

Шундан сўнг иштирокчилар Термиз туманида жойлашган “Султон Саодат”, “Кокилдор-ота”, “Қирқиз” каби тарихий ва маданий масканларга олиб борилиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, ушбу масканда мангу қўгим топган авлиёларнинг ўтмиш тарихига оид маълумотларга эга бўлишди.

Сўнгра иштирокчиларга, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов томонидан навбатдаги зиёрат манзили Самарқанд вилоятида жойлашган тарихий обидаларга бориш режалаштирилаётганлиги таъкидланди.

Ташкил этилаётган бу каби учрашувлар катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ўғил-қизларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таминлаш, шу орқали жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига хизмат қилади.

Text to speech