Термиз туманидаги 3-сектор ҳудудида ободонлаштириш ишлари
Термиз туманидаги 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳудуддаги “Орол” маҳалласида жойлашган Орол кўчасининг 100 м қисми тупроқ кўча бўлганлиги сабабли ушбу йўлга шағал тош тўктириш зарур эди. Айни кунларда ушбу кўчанинг 50 м қисмига шағал тошлар тўкилиб, текислаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ушбу кўчада яшовчи 25 та аҳолининг яшаш хонадонларида ҳам ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Қолаверса, тумандаги “Янгиобод” МФЙнинг Туркистон кўчаси ён атрофига экилган 150 дона арча дарахатларига ишлов берилиб, оқлаш ишлари ҳам ҳамжиҳатликда қилинмоқда.
“Гулбаҳор” маҳалласининг Янгиобод кўчасидаги 300 м, А.Темур кўчасида 120 м, Бўстон ва Боғишамол кўчаларидагм жами 5.7 км масофага шағал тош тўкилиб, текисланмоқда.
Бу каби ободонлаштириш ишлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати