23 Декабр 2021 йил 497

Термиз туманида, зотдор қора моллар ўғрилари қўлга олинди

Термиз туманида 2021 йил 9 декабр куни, туманнинг "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи, Ф.Жонибек (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 8 декабрь кунидан 9 декабрь кунига ўтар кечаси, туманнинг "Бунёдкор" маҳалласида жойлашган ўзига тегишли бўлган молхонасидан 2 бош 14 000 000 (ўн тўрт миллион) сўмлик қора молларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, шу туманда яшовчилар С.Санжар ва Ч.Чоршалар ўғирлаб кетганлигини аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 12 декабрь куни С.Санжар ва Ч.Чоршаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech