Термиз туманидa жойлашган “Марварид дам олиш” масканида Термиз шаҳридаги 3-сектор раҳбари томонидан оталиққа олинган ёшлар ва аҳоли ўртасида “Кибер маданиятни” ошириш мақсадида тарғибот концерт дастури ўтказилди.
Мазкур тарғибот
тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти
Киберхавфсизлик маркази, вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик
бўлими, термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари
ўзларининг маърузалари билан иштирок этиб, ҳозирги кунда содир этилаётган
кибержиноят турлари, содир этиш усуллари тўғрисида маълумотлар ва мазкур
турдаги жиноятлар қурбони бўлмаслик учун тегишли тавсияларни берилди.
Тарғибот концер
дастури давомида, бахшилар ва санъаткорлар томонидан ватанни мадх этувчи куй-қўшиқлар,
лапарлар ва достонлар ижро этилди. Тадбир иштирокчилари маданий ҳордиқ олишлари
баробарида, ташкилотчилар томонидан кибер маданият ва кибер хавфсизлиги
қоидалари бўйича берилган бир биридан қизиқарли саволларга тўғри жавоб
қайтарганларга ташкилотчиларнинг совғалари улашилди.