22 Апрел 2022 йил 528

Термиз туманида товламачилар тезкор тадбирда қўлга олинди

Термиз туманида 2022 йил 4 март куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, Ангор туманида яшовчилар, К.Шахбоз (исм шарифлар ўзгартирилган) ва С.Шерзодларнинг аризасига асосан шу йил 26 февраль куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, Ж.Имона ва опаси Ж.Ихтиёралар, К.Шахбоз ва С.Шерзодлар билан 2022 йил февраль ойида яшаш уйида жинсий алоқа қилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик, уларнинг устидан ҳуқуқтартибот органларига номусга тегиш бўйича ариза бермаслик ва 2 (икки) дона қўл телефонларини қайтариб бериш эвазига 3.275.000 (уч миллион икки юз етмиш беш минг) сўм пулларини товламачилик йўли билан Ж.Имона туманнинг “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида К.Шахбоз ва С.Шерзодлардан олиб, 2 дона қўл телефонларни қайтариб берган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 4 март куни Ж.Имона ва опаси Ж.Ихтиёраларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech