Термиз туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий ечим топиш мақсадида “Сайёр қабул” ўтказилди.
Муҳтарам Президентимиз
ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, аҳолини муаммоларини
ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш, фуқароларни бугунги кунидан рози қилиш
мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай
қабулларнинг навбатдагиси Термиз туманидаги Маданият бўлими биносида тумандаги
3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғининг “Сайёр қабули” бўлиб ўтди.
Ушбу сайёр
қабулда туман сектор раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилот ходимлари фуқароларнинг тадбиркорлик
фаолиятини йўлга қўйиш, электр энергияси ва газ таъминоти, моддий ёрдам олиш,
контракт тўловини тўлаш, ишга тиклаш, соғлигини яхшилаш, пробация назорати
ҳисобидан чиқариш, ички йўллар таъмири, терговга қадар текширув ва бошқа бир
қатор масалалардаги йигирмага яқин мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг
асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар
юзасидан тушунтиришлар берилди. Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб
қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан
алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек “Сайёр қабул” якунида 16 ёшга тўлиши
муносабати билан 3-нафар ўқувчи йигит-қизларга ID карталар бошқарма бошлиғи
томонидан тантанали равишда топширилди.