28 Июл 2022 йил 453

Термиз туманида содир этилган жиноят жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида содир этилган оғир тан жароҳати етказиш жинояти юзасидан “Термиз туман Маданият уйи” биносида жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, туман 1-сектор   раҳбари,    Термиз   туман  Ҳокими Ш.Уринов, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Б.Хидиров, туман ИИБ бошлиғи Ў.Мустафоқулов, туман прокурори адлия кичик маслаҳатчиси Б.Олтибоев, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси О.Бегимқулов туман Ёшлар агентлиги бошлиғи З.Боқижонов, туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази директори М.Абдураимова, туман “Бунёткор” маҳалласи раиси З.Пардаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари С.Нуриев, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж.Хожақулов, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта  терговчиси Ф.Чориев, туман Имом хатиби, маҳалла раислари, кенг жамоатчилик вакилари, маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Термиз тумани “Бунёткор”  махалласида  яшовчи  Ч.Р. томонидан содир этилган  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, туман ҳудудида ҳуқуқбазарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги танқид остига олиниб, бу каби жиноятчиликка қарши курашишда жамоатчилик ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 9 феврал кунидаги видеселектор йиғилишида берилган топшириқларига кўра хафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказилиб келинаётган “Профилактика куни” тадбирлари манзилли олиб борилмаётганлиги, маҳаллада Президент ташаббуслари билан бешталик гуруҳлар ташкил этилганлиги, содир этилган жиноятлар профилактика иснпекторларининг вазифаси қабилида ишлаётганлигини, жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар, илгари судланганлар  билан олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўз натижасини  бермаётганлиги, келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қуймаслик мақсадида, авваламбор жиноят содир этишга мойиллар, илгари судланганлар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар, оиласи нотинч бўлган оилаларни яраштириш чораларини кўриш, ишсизларни имкони борича иш билан таъминлаш, бирон бир шахс томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги сезилганида уларга танбеҳ ва маслаҳатлар бериш, ҳар бир содир этилаётган ёки содир этилиши мумкин бўлган холатлар бўйича зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза  қилувчи  идораларни хабардор қилиши маҳаллалардаги ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини уларнинг сингдириб бориш ва амалиётда қўллаш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддилар томонидан кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган йиғилиш сўнгида, туман ҳудудидаги барча маҳаллаларда бу каби жиноятларнинг содир этилишининг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ижрога қаратилди.

Text to speech