30 Май 2022 йил 397

Термиз туманида содир этилган ўғирлик “иссиқ изи”да фош этилди

Термиз туманида 2022 йил 13 май куни туманнинг “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи, Д.Чарос (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 13 май куни, соат 09:30 ларда, туманнинг “Қуёшли юрт” маҳалласида жойлашган хусусий клиника бош врачи хонасидан 8.800.000 (сиккиз миллион саккиз юз минг) сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг “шахсни портрет ва дактилоскопик идентификатсия қилиш бўлими”да мавжуд бўлган “автоматлаштирилган таққослаш тизими базалари” ёрдамида текширилганда, ушбу ўғирликни, Жарқўрғон туманида яшовчи, А.Фурқат содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 15 май куни А.Фурқатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech