Термиз туманида содир этилган қотиллик жинояти вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 13 июль куни Термиз туманидаги 31 сонли умумий ўрта таълим мактабида, Термиз тумани “Қўнғирот” маҳалласи ҳудудида 6 июл кунидан 7 июль кунига ўтар кечаси содир этилган қотиллик жинояти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябр кунидаги 565 сонли Қарори талаблари асосида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Ўтказилган муҳокама йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат М.Болтаев, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи А.Худойбердиеа, туман хокими ўринбосари М.Расулова, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ж.Хўжақулов, тумандаги “Варроқ Термизий” номидаги масжиди бош имом ҳатиби С.Ибригимов, туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи З.Боқижонов, маҳалла бешлиги, фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Ўтказилган муҳокама йиғилиш давомида жиноят тафсилотлари ҳақида тўхталди, ушбу қилмишнинг содир этилиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчиликка етказилди.
Масъуллар томонидан фуқароларга оила муқаддаслиги, ҳар қандай содир этилган жиноий қилмиш жазосиз қолмаслиги, жиноятга жазо муқаррарлиги тушунтирилиб, келгусида бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назоратни янада кучайтириш, маҳалла фаоллари ўз ишига масъулият билан ёндашиши алоҳида таъкидланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати