8 Август 2021 йил 422

Термиз туманида савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотлари ўғирланди

Термиз туманида 2021 йил 23 июль куни, Термиз тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи, тадбиркор Ў.Мансур Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг вертуаль қабулхонасига мурожаат қилиб, унда 22 июль кунидан 23 июль кунига ўтар кечаси, туманнинг Ш.Рашидов маҳалласида жойлашган савдо дўконидан 5.600.000 (беш миллион олти юз минг) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи, Э.Жавоҳир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 26 июль куни Э.Жавоҳирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech