21 Декабр 2024 йил 551

Термиз туманида пробация назоратидаги шахслар билан семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Республикамиз миқёсида ўтказилаётган "Хафвсиз ҳудуд-долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбири давомида Термиз тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳининг назорат остидаги шахслар иштирокида йиғилиш ҳамда семинар-тренинг машғулоти ташкил этилди. Ўтказилган йиғилишда қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш тўғрисида профилактик суҳбатлар олиб борилиб ҳуқуқий тушунчалар берилди ва назорат остидаги шахслар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Шунингдек, “Китобхонлик – Инсон маънавиятининг кўзгуси” шиори остида семинар-тренинг ташкил этилиб, китоб инсон маънавиятини юксалтириши, уни руҳий, ахлоқий ва интеллектуал жиҳатдан бойитиши, ҳаётга тўлиқ ва ижобий қарашини шакллантириши, ўтказилган психологик тренинг машғулоти давомида назорат остидаги шахсларга яхши ишлаш, билимли, ўзига ишонган бўлиш ҳамманинг ҳам орзуси эканлиги, ақл ва хотирани машқ орқали ривожлантириш мумкинлиги ҳамда ҳаётидаги қувончли ва муаммоли вазиятларни таҳлил қилиб, келажакда шахс сифатида мазмунли ва эркин яшаш тўғрисида ўз фикрига эга бўлишди.

Text to speech