9 Август 2024 йил 353

Термиз туманида Пробация ойлиги тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан жорий йил 23 июл кунидан 23 август кунига қадар Республикамиз ҳудудида кенг қамровли “Пробация ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Термиз тумани Ички ишлар бўлими томонидан ойлик доирасида Пробация ҳисобида турган шахсларнинг яшаш хонадонлари ҳамда иш жойлари ўрганилиб, қайта жиноят содир этмаслиги юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, Пробация ҳисобига олинган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилиши учун шароитлар яратиш борасида ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Text to speech