27 Июл 2024 йил 327

Термиз туманида “Пробация ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда

Республикамизда ҳамкор ташкилотлар иштирокида 2024 йил 23 июль кунидан 23 август кунига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилмоқда. Куни кеча ушбу ойлик доирасида Термиз тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида рўйхатда турган ёшлар билан йирик ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорнинг учрашуви ташкил этилди.

Хусусан, “Сурхон керамикс” МЧЖ раҳбари Бахтиёр Худойқулов билан ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган учрашувда, ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлар билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлиб, ушбу учрашувда ҳам ёшлар ишга жойлаштирилди.

Туман ҳудудида ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech