10 Апрел 2022 йил
432
Термиз туманида ошхона мижози ёнидан гиёҳванд модда борлиги аниқланди
Термиз туманида 2022 йил 24 март куни соат 19:40 ларда, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Солиобод” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, ҳудуддаги умумий овқатланиш жойида, шу туманда яшовчи, Б.Собирнинг (исм шариф ўзгартирилган) ёнидан 0,51 гр “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 26 март куни Б.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати