Термиз туманида назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаган боланинг онаси иштирокида муҳокама йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга
етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига Термиз туманида яшовчи вояга етмаган Г.Мнинг назоратсиз ва қаровсиз юрганлиги сабабли
жойлаштирилган. Г.М билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида қилган
ишларидан пушаймонлиги ва ўзига тўғри хулоса чиқарганлиги учун унинг келгусида
жиноят содир этмаслиги ва жиноят қурбони бўлишини олдини олиш мақсадида, унинг онаси
иштирокида Термиз туман болалар масалалари бўйича комиссиясида йиғилиш муҳокамаси
ўтказилди.
Муҳокамада Ўзбекистон ёшлар
ишлари Термиз туман бўлими бошлиғи З.Бакижонов сўзга чиқиб вояга етмаган
Г.Мнинг мактабга доимий равишда таълим олиши ва унинг спорт тўгарагига мунтазам
равишда қатнашиши учун мураббий бириктирилиши ҳақида фикр билдириб ўтди.
Шунингдек, унинг оиласини
яшаш шароитини маниторинг қилиб борилишини туман Хотин-қизлар фаолига
бириктирилди.
Халқимизда “бир болага етти
маҳалла ота-она”- дейишганидек, бир нафар вояга етмаган боланинг тақдирига
давлатимиз бефарқ эмаслиги уни доимий назорат қилиб бориши эса болажон халқлигидан
далолат бериди.
Муҳокама сўнгида Г.М назоратсиз ва қаровсиз
юрганлиги сабабли унинг онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасида белгиланган талаблар бўйича огоҳлантирилиб,
фарзандининг келгуси тақдирига бефарқ бўлмаслиги ҳақида профилактик тушунтириш
ишлари олиб борилди.